Қўшма Штатлар Хитой расмийлари Гонконг чегаралари яқинида қўшин тўплаётганидан хабардор. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Фото: EPA

«Разведкамиз Хитой қўшинлари Гонконг билан чегарага қўшинларни юбораётгани ҳақида хабардор қилди. Барча вазминликни сақлаши ва эҳтиёт бўлиши лозим», — дея ёзув қолдирган Трамп Twitter’даги саҳифасида.

Трамп Вашингтонни Гонконгдаги тартибсизликларга алоқадорликда айблашлари сабабини тушунмаслигини билдирди.

«Кўпчилик мени ва Қўшма Штатларни Гонконгдаги муаммоларда айбламоқда. Нега? Буни тасаввур этишим ҳам амри маҳол», — дейди АҚШ президенти.