Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг «Отар» базаси полигонида 13 август куни миномётчилар ҳисоби ўртасида ўтказилган «Артиллерия олови усталари» халқаро танловининг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, биринчи ўринни Қозоғистон жамоаси олган бўлса, иккинчи ўрин Россияга насиб этган. Танловда Арманстон, Беларусь, Венесуэла, Озарбайжон, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистонлик миномётчилар биринчи ва иккинчи босқичлардаги натижаларига кўра, Озарбайжон ва Беларусь жамоалари билан бир қаторда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган эди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Сўнгги «Эстафета» босқичида эса Қозоғистон ва Россия жамоалари биринчи ва иккинчи ўринга чиқиб олган. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар эса кучли учликка киришга муваффақ бўлган.

Шунингдек, 13 август куни Москва вилоятидаги «Алабино» полигонида Ўзбекистон жамоаси «Танк биатлони» мусобақасининг иккинчи дивизионидаги ярим финал баҳсларида юқори натижа кўрсатиб, финал босқичга чиқди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Жорий йилда илк бор иштирок этган ўзбекистонлик танкчилар иккинчи дивизионнинг 15 август куни бўлиб ўтадиган финал баҳсларида биринчилик учун курашади. Биринчи дивизион ғолиблари эса 17 август «АрМИ—2019» халқаро армия ўйинларининг ёпилиш кунида аниқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда