Муборак Ҳаж зиёратларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган кекса ҳожилар учун қулайлик яратиш мақсадида савобли ишга қўл урилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маккада Ҳаж зиёратида бўлган ўзбекистонликларга «Вақф» фонди ёрдам сифатида ҳаракатланиш аравачаларини жўнатди.
Маълумки, Ҳаж зиёрати амалини бажаришда бир кун ичида 8-10 километрлаб пиёда юришга тўғри келади. Бу эса баъзи ёши улуғ зиёратчиларга қийинчилик туғдириши мумкин. Уларга ҳаракатланишда кўмак бўлиши учун аравачалар Макка шаҳрига етказилди. Ушбу аравалар фонд раҳбари Искандар Ҳалилов томонидан «Ҳаж—2019» тиббиёт гуруҳи ихтиёрига топширилган.
Изоҳ (0)