Тошкентда 10 йил аввал яъни 2009 йил 29 августда бедарак йўқолган Икром Раҳмонов Аҳмаджонович қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1977 йилда туғилган Икром Раҳмонов Аҳмаджонович, 2009 йил 29 август куни ўзининг давлат рақам белгиси 10 N 096 VA бўлган Matiz русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.
Белгилари: оқ футболка ва шорти кийган.
«У ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган шахслардан «102», 71-232-30-40, 71-232-40-50 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришини сўраймиз», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)