Чиноз туманида икки фуқаронинг ўртасидаги жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
8 август куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани «Чорвадор» маҳалласида яшовчи 38 ёшли А.А. шу туманнинг «Нафис» маҳалласи ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида таниши, «Нафис» маҳалласида яшаган 49 ёшли Б.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳатлаган.
Натижада Б.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)