Бухородаги тамаддихонада мижознинг ликопчасидан қорадори топилди
Ғиждувон туман ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Когон тумани ҳудудида жойлашган тамаддихонада Ғиждувон тумани, Памўза маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган М.Й. гумонланиб текширилди.
Текширувда у овқатланаётган столдаги ошхона ликопчасидан 0,23 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Тушликни «ўзгача» ўтказишни ният қилган шахснинг қилмиши амалга ошмай қолди.
Ҳолат юзасидан М.Й.га нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар