Фуқароларга ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларга ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиш учун «Тошкент» Халқаро аэропортига яқин ҳудудда Police ёзуви бор пойтахт ИИББ патрул-пост хизмати пункти фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу пунктда кечаю кундуз Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хизмат олиб боради.
Бундан ташқари, пунктнинг ичида ўрнатилган мониторлар аэропорт ҳудуди бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камераларининг тасвирини узатиб беради. Бу эса ички ишлар ходимларига вазиятни назорат қилишига, жамоат тартиби бузилган ҳолатларда тезда воқеа жойига етиб келишига имконият яратади.
Ушбу ППХ пункти ва ички ишлар ходимларининг аэропорт яқинида хизмат қилиши, пойтахтга келаётган меҳмонларда хавфсизлик ҳиссини уйғотади.
Изоҳ (0)