Тошкент вилоятининг Чиноз тумани 71-уйда яшовчи Ҳурматилла ва Тобоной Мўминов 23 июль куни бир йўла уч фарзандли бўлди.

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбирининг хабар беришича, чақалоқларга Шавкат, Миромон ва Зироатхон исмлари қўйилди. Дунёга келган уч эгизакнинг ҳам, онасининг ҳам саломатлиги яхши.

«Оилада 2 ўғил, бир қизимиз бор эди. Оллоҳга шукр, фарзандларимиз 6 нафар бўлди. Тўрт ўғил, 2 қиз. Инсон фарзандига исм қўйишда, албатта, кимгадир ўхшашини истаб, танлайди. Аслида ота-онага фарзанд дунёга келганда чиройли исм танлаш ҳам фарз», — деган эгизакларнинг онаси.

«Болаларим Президентимизга ўхшаб элни ўйлайдиган, унга хизмат қилиб чарчамайдиган, ҳамма ҳавас қиладиган бўлиб улғайишсин, дея ният қилдик», — деган Ҳурматилла Мўминов.