«Ливерпуль» раҳбарияти жамоанинг иккинчи рақамли дарвозабони бўлган Симон Миньоле ўрнига қайси дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиши маълум бўлди, дея хабар берди The Timeс.
Мерсисайд клуби испаниялик Адриан билан шартнома имзолашни хоҳламоқда. Таъкидланишича, «Ливерпуль» 32 ёшли футболчи билан битим тузишга яқин турибди.
Маълумот учун, Адриан 2018/19 йилги мавсум якунида «Вест Ҳэм»ни тарк этганди. У 6 йил мобайнида Лондон клуби шарафини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Симон Миньоле «Ливерпуль»ни тарк этиб, ватани — Бельгияга қайтгани ҳақида хабар берилганди. Симон «Брюгге» клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. У 2013 йилдан буён «Ливерпуль» сафида тўп суриб келаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)