Бугун, 4 август куни Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов V халқаро армия ўйинлари доирасида «Ҳарбий-тиббий эстафета» кўпкурашида иштирок этаётган Россия қуролли кучлари терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, Россия мудофаа вазири ўринбосари ташриф давомида Россия терма жамоаси аъзолари билан учрашади, спортчиларнинг жойлашиш шароитлари ва Фориш тоғ полигони инфраструктураси билан танишади.
«Ҳарбий-тиббий эстафета» илк бор хорижда, Ўзбекистоннинг Фориш ўқув базасида ўтказилмоқда.
4 август куни старт оладиган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Ветнам, Россия, Арманистон, Зимбабве, Қозоғистон, Мянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.
Изоҳ (0)