«Барселона» раҳбарияти ярим ҳимоячи Малкомни «Зенит»га сотгандан сўнг ундан тушган пулга қайси футболчини сотиб олиши маълум бўлди.
Бразилияликнинг трансфери петербургликларга қўшимча бонуслар билан ҳисоблаганда 45 миллион еврога тушганди.
Calciomercato’нинг хабар беришича, Каталония клуби тушган пулни «Бетис» ҳимоячиси Эктор Фирпони сотиб олишга сарфлайди. Севиля клуби 22 ёшли ҳимоячи билан тузган шартномасида белгиланган 50 миллион евро миқдоридаги товон пулига қарамасдан, уни 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, 22 ёшли Фирпо «Бетис» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018/19 йилги мавсум «Бетис» сафида 38 та ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Фирпонинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)