Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистонга борди. У Равалпинди шаҳрида мезбон давлат қуруқликдаги қўшинлар штаби (COAS) бошлиғи, генерал Қамар Жавод Бажва билан музокаралар ўтказган.
Мулоқотда ўзаро ва профессионал қизиқишга сабаб бўлаётган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий ҳолатга урғу берилди.
Ҳар икки томон ҳам ўзаро ҳарбий алоқалар, соҳада кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди.
ДХХ раиси Покистон армиясига минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)