Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 12,079 корхона томонидан 52,665 нафар ишчи-ходим тегишли буйруқлар асосида расмийлаштирилди, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Бунинг натижасида бюджетга қўшимча 3,4 млрд сўм солиқ ҳисобланди.
Хусусан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 4 239, ишлаб чиқаришга ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектларда 7 727, қурилиш корхоналарида 5 086 нафар ходим расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда 35 613 нафар ишчи-ходим расмийлаштирилди. Самарқанд шаҳридаги қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи «Анвар Замон Нур» МЧЖ ўз ҳисоботларида 12 нафар ишчини кўрсатиб келган. Мазкур корхона қўшимча яна 22 нафар ишчини рўйхатдан ўтказди. «Раджабов Фарид Строй» МЧЖ эса қўшимча 16 нафар ишчини расмийлаштирди.
Шунингдек, транспорт хизмати кўрсатувчи «Ясмира» масъулияти чекланган жамиятида 12 нафар ишчи рўйхатга олдирилди.
Изоҳ (0)