Украина Президенти Владимир Зеленский бюст шаклидаги совғани рад этди ва уни «даҳшатли» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бюстнинг вазни 2,5 килограмм, бўйи 23 сантиметрни ташкил қилган.
Бундан ташқари, винницалик мухлисаси томонидан юборилган Зеленскийнинг нусхасида алвонранг ўпич изи бор эди.
Таъкидланишича, мамлакат раҳбари Черкасдаги иш сафари чоғида совға беришга ҳаракат қилинган. Бироқ, Зеленский уни кўриб, совғани қабул қилишдан қатъий бош тортган. «Бу даҳшатли ... Менга буни беришнинг ҳожати йўқ... керак эмас», — деб қарши чиққан Зеленский.
Изоҳ (0)