Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бухоро шаҳрида яшовчи 51 ёшли Х.Г. исмли аёл ўз ҳисобидан айни дамда Россия Федерациясида бўлган 41 ёшли Х.Ш. ҳамда Тошкентда бўлган 29 ёшли Х.Н. исмли аёлларни Таиланднинг Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун олиб кетишга келишиб, Х.Н.ни Тошкент Халқаро аэропортидан олиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Тезкор суриштирув ишлари натижасида Х.Г. ушбу икки аёлга Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун шароит яратиб беришни ваъда қилганлиги, эвазига улар Х.Г.га 4000 АҚШ долларини ишлаб бериши маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Г. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)