Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

ОТМларга кириш имтиҳонлари биринчи куни натижалари эълон қилинди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни (29 июль)да иштирок этган абитуриентларнинг натижалари (тўплаган баллари):

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада «Математика», «Физика» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича ўтказилди.

Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:

Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши

– 127,2 балл.

Изоҳ
Асосий янгиликлар