«Сантос» бош мураббийи Хорхе Сампаоли Бразилия чемпионати доирасида «Аваи»га қарши ўйинда ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди (3:1).
Италиялик таниқли журналист Жанлуки ди Марционинг хабар беришича, бу аргентиналик мутахассиснинг мазкур мусобақадаги 3-сариқ карточкаси бўлди. Шу сабабли янги киритилган қоидага кўра, Сампаоли битта учрашувга дисквалификация қилинди.
Бунга қадар мураббийлар қизил карточкадан сўнг дисквалификация қилинарди.
Маълумот учун, Сампаоли 4 август куни бўлиб ўтадиган «Гойяс» билан бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.
Қайд этиш жоиз, «Сантос» 12 та турдан сўнг Бразилейрао мусобақа жадвалини бошқариб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)