Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсуновнинг профессионал боксдаги иккинчи жанги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди. Бу ҳақда Olamsport маълум қилди.
Унинг навбатдаги жанги 24 август куни бўлиб ўтади, аммо унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Қайд этиш лозим, Турсунов Бектемир Мелиқўзиев билан бир жанг оқшомида рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Санжар профессионал боксдаги дастлабки жангини 2018 йилнинг 8 ноябрь куни АҚШда мексикалик Мигел Кубосга қарши ўтказганди ва рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)