«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Марбеля шаҳрида икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор уйи ёнидан вилла сотиб олишни режалаштирмоқда.
The Sun’нинг хабар беришича, дам олиш учун вилла португалиялик футболчига 1,3 миллион фунтга (тахминан 1,45 миллион евро) тушмоқда.
Таъкидланишича, вилла Марбелядаги «Ла Ресина» голф клуби ҳудудида жойлашган. Ўртаер денгизига қараган уй гол майдончаси ёнида жойлашган ва турли чироқлар билан безатилган узун йўлак, хусусий спорт заллари, кинотеатрлар ва табиат манзаралари тасвирланган сузиш ҳавзасидан иборат.
Аввалроқ спортчилар орасида Instagram саҳифасидаги энг қиммат реклама пости бўйича Роналду етакчилик қилаётгани ҳақида хабар берилганди. Унинг Instagram саҳифасига битта реклама пости жойлаштириш 975 минг долларни ташкил этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)