Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

28 июль куни соат 13:58 да Учтепа тумани, Байроқ 3-тор кўчаси, 5а-уйнинг шифти ва томи 30 квадрат метри ёниб, ёнғин тарқалиши оқибатида қўшни хонадонларнинг том қисми жами 120 квадрат метр майдонида зарар кўрган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ёнғиндан уйларнинг 590 квадрат метр майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган.

Жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга соат 14:03 да етиб борган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 11 дақиқадан сўнг бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғинда инсонлар ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар