Бухоро вилояти божхона бошқармаси Бухоро аэропорти чегара божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган биоактив қўшимчалар ўз вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълумотига асосланиб, Zarnews хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, хорижий рейс билан учиб келган фуқаро И.У. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхоначилар эътиборини тортди ва тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, у ўзи билан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳолда, умумий қиймати 8,5 миллион сўмлик 47 дона хорижда ишлаб чиқарилган биоактив қўшимчаларни олиб ўтишга уринганлиги маълум бўлди.
«Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда»,— деб ёзилади хабарда.
Изоҳ (0)