Испания терма жамоаси ҳамда «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике яна бир футбол клуби эгасига айланди, дея хабар берди Marca.
Манбага кўра, 32 ёшли испаниялик «Химнастик Манреса» клуби акция назорат пакетларини сотиб олган. Қайд этилишича, мазкур битим клуб спорт директорлар кенгаши аъзоларининг 80 фоиз овози билан маъқулланган. Шу билан бирга Пике клуб қарзларини тўлашда барча жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ҳимоячи «Химнастик Манреса»ни январь ойида сотиб олган «Андорра» клуби филиалига айлантиришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Андорра» Испания чемпионатининг 5-дивизионида тўп суради. Клубга 1942 йилда асос солинган. «Андорра» ўзининг энг яхши натижасига 1988/89 йилги мавсум эришган. Ўшанда клуб Сегунда Бда иккинчи ўринни эгаллаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)