Ҳимоячи Жоао Миранда «Интер»ни тарк этди.
Милан клубининг расмий сайтида маълум қилинишича, 34 ёшли бразилиялик фаолиятини Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клубида давом эттиради.
Хабар берилишича, Миранда Хитойда йилига 4,5 миллион евро ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи 2015 йилдан буён «неррадзурилар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бунгача эса у 4 мавсум «Атлетико» сафида тўп сурган.
Маълумот учун, Миранда 2018/19 йилги мавсум А Серияда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та сариқ карточка ишлаб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)