• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги боғчада тарбиячиларнинг эътиборсизлиги сабаб 4 яшар бола калтакланди

    24 июль куни Самарқанд шаҳридаги 105-сонли мактабгача таълим муассасида тарбиячининг эътиборсизлиги сабаб 2014 йилда туғилган Алишер Ҳамидов калтакланиб, сочи қирқилган. Мазкур ҳолат юзасидан Алишер Ҳамидовнинг бувиси Насиба Юсупова «Дарё»га мурожаат қилди.

    Самарқанд шаҳридаги 105-МТМ

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб бориб, воқеа қандай бўлганлигини билиш мақсадида дастлаб жабрланувчи Алишер Ҳамидов ва унинг бувиси Насиба Юсупова билан суҳбатлашди.

    Насиба Юсупованинг таъкидлашича, 24 июль куни набирасини боғчадан олиб келаётганда унинг сочи қирқилган, тиши синган ва кўзлари қизарган ҳолатда бўлган. Набирасининг бундай ҳолга тушишига боғчадаги тариячиларнинг болаларга эътиборсизлиги сабаб содир бўлган.

    Сочи қирқилган Алишер Ҳамидов.

    Сочи қирқилган Алишер Ҳамидов.
    Фото: «Дарё»

    – Неварам билан бўлаётган ҳолат биринчи марта эмас. Авваллари ҳам 4–5 маротаба боғчадан турли жойлари кўкариб келган. Аввалига ўзи ўйнаётганда бехосдан йиқилгандир деб индамай келардик. Аммо кейинчалик билсак, тарбиячиси болаларга қараш ўрнига кимлар биландир гаплашиб ўтирар экан. Натижада ўз ҳолига ташлаб қўйилган болалар эса бир-бирлари билан уришиб, жанжал қилишаркан. Бу ҳолатга эса тарбиячи эътибор қаратмайди, — дейди Насиба Юсупова. – Неварам калтакланган куни ҳам худди шу ҳолат бўлган. Қайсидир бола унинг юзи ва кўзига урган, яна бири қайчи билан сочини қирқиб ташлаган. Худо кўрсатмасин, қайчини бирор ерига тиқиб олганда нима бўларди?!

    Насиба Юсупова 25 июлда кун давомида неварасини шифокорларга олиб бориб, унинг ҳолати бўйича хулоса беришни сўраган. Бироқ шифокорлар набирасини кўриб қўйишини, аммо низоли вазият бўлганлиги учун хулоса ёзиб бера олмаслигини билдирган.

    Суҳбат жараёнида мурожаатчи 105-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳар ойлик тўловдан ташқари 15 минг сўмдан қўшимча тўлов амалга оширилишини билдириб ўтди. Насиба Юсупованинг таъкидлашича, тарбиячи Умида Тагиева ушбу пулнинг 5 минг сўмини олиб қолиб, қолган 10 минг сўмини мудирага бераркан. Тарбиячи боғчага ҳожатхона қуриш учун 100 минг сўмдан пул йиғилаётганлиги, ҳозирда 8 киши пул берганлигини ҳам айтиб ўтган.

    Фото: «Дарё»

    – Мен 100 минг сўм пулни бериш имкониятим йўқлигини билдирдим. Нима асосда 100 минг сўмдан йиғилаётганлигининг сабабини сўраганимда, тарбиячи мажбурий эмаслигини айтиб, пулни бўлиб-бўлиб берсангизам бўлади деб айтди, — дейди Насиба Юсупова. – Июль ойи учун 225 минг сўм пул тўладик. Нақд пул қилиб берса осон бўлишини айтди. Шу сабабли ҳам пластикдаги пулни нақд қилиб тўладик.

    Воқеа содир бўлганидан сўнг муассаса ходимлари Алишер Ҳамидовнинг уйига бориб ҳеч қаерга мурожаат этмаса, 6 ойлик пулини тўлаб беришини билдирган. Бироқ Насиба Юсупова ҳеч қандай тўлов керакмаслигини, невараси боғчадан бир эмас, бир неча бор лат еган ҳолатда келаётганлиги учун ўз ходимларининг ишига масъулиятсиз бўлган муассаса раҳбари ва болалар тарбиясига масъулиятсиз бўлган тарбиячиларга қонуний чора кўриш лозимлигини айтиб ўтган.

    Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармасига мурожаат қилдик. Мурожаат асосида бошқарма томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилинди ва вазиятни ишчи гуруҳи билан биргаликда ўргандик.

    Ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганмоқда.

    Ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганмоқда.
    Фото: «Дарё»

    Алишер Ҳамидовнинг боғчада калтакланиши ва сочининг қирқилиш сабабларини унинг тарбиячиси Умида Тагиева қуйидагича изоҳлади.

    – Соат тахминан 10:45 атрофларида мен болаларни бассейнга чўмилишга олиб бораётган эдим. 7 нафар боланинг ота-онаси фарзандини бассейнда чўмилтирмасликни илтимос қилгани учун уларни расм чизиб ўтиринглар деб хонага қўйиб, чиқиб кетдим. Воқеа шу вақт оралиғида бўлган, — дейди Умида Тагиева.

    Умида Тагиева.

    Умида Тагиева.
    Фото: «Дарё»

    «Бу вақтда ёрдамчи тарбиячи нима қилаётган эди», деб сўраганимизда, Умида Тагиева ёрдамчи тарбиячини овқат олиб келиши учун кетганлигини билдириб ўтди. Бироқ суҳбат жараёнида маълум бўлишича, муассасада тушлик соат 12:00 да бериларкан. Ёрдамчи тарбиячининг тушлик олиб келиши учун бир соат аввал чиқиб кетиши, тарбиячи эса 7 нафар болага расм чизинглар деб ташлаб, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиши муассасада тарбиячилар ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётганидан далолат эмасми?

    Суриштирув жараёнида Умида Тагиева 5 минг сўмдан фонд учун пул йиғилишини, бироқ бу фонд қайси низом ёки буйруқ асосида тузилганлигини айтиб беролмади. Шунингдек, янги ҳожатхона қуриш учун 100 минг сўмдан йиғилаётган пул ота-оналар кенгаши қарори асосида йиғилаётганлигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    – Идиш-товоқларни ювиш, хоналарни тозалаш учун зарур бўлган воситаларни олиш учун 5 минг сўмдан пул йиғамиз. 8 кишидан янги ҳожатхона қуриш учун 100 минг сўмдан пул олганман, — дейди Умида Тагиева.

    Юқоридаги ҳолатлар ва мурожаатчи айтган важлар бўйича муассаса мудираси Дилфуза Раҳимова билан ҳам суҳбатлашдик. У кишининг таъкидлашича, боғчада ҳеч қандай фонд йўқ. Қолаверса, тарбиячилар йиғаётган 5 минг сўмдан ҳам хабари йўқ экан. Янги ҳожатхона қуриш учун йиғилаётган пуллар ота-оналар кенгаши йиғилиши асосида бўлаётганлигини билдириб ўтди.

    Дилфуза Раҳимова.

    Дилфуза Раҳимова.
    Фото: «Дарё»

    Яна бир қизиқ ҳолат. Воқеа содир бўлган куни Насиба Юсуповага муассаса мудираси Дилфуза Раҳимова қўнғироқ қилиб, болани овқат пулидан озод қилишни, даволаниш учун барча харажатларни ўз ҳисобидан амалга оширишини билдирган. Шунингдек, ушбу воқеани оммавий ахборот воситаларига, хусусан, журналистларга айтмаслигини билдириб, журналистлар муаммони ҳал қила олмаслигини билдирган.

    Ростдан ҳам журналист муаммони ҳал қилмайди. Муаммони кўтариб чиқади, холос. Журналист кўтарган муаммога мутасадди ташкилотлар эътибор қарацагина ўша муаммо бартараф этилади. Воқеани ўрганиш жараёнида 26 июль куни Самарқанд вилоятига Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари ташриф буюраётганлигини маълум қилишди. Ўйлаймизки, вазир ўринбосари 105-мактабгача таълим муассасида содир бўлган ҳолатга алоҳида эътибор қаратади. Зеро, шундагина мудираларнинг назоратсизлиги сабаб аввалгидек бир мурғак қизчанинг ўлими ва айбсиз боланинг бармоғи узилиши каби ҳолатлар бошқа таркрорланмайди.

    PS. Комиссия ёки текширувчи келса, тезда тозалаш ишларига ўтиб кетамиз. 105-сонли мактабгача таълим муассасасида Алишер Ҳамидов билан бўлган воқеани ўрганиш жараёнида муассаса ходимларининг ободонлаштириш ишларини олиб бораётганлигига гувоҳ бўлдик. Ишқилиб болага қараш ўрнига тозалик ишларига жалб қилинган ходимлар мажбурий ишлатилмаётган бўлсинда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    26.07.2019, 12:36   Изоҳ (0)   62936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    26.07.2019, 12:20

    Тошкентда йўқолиб қолгани сурхондарёлик 19 яшар қиз соғ-омон ҳолда топилди

    26.07.2019, 12:15

    Чорвоқ сув омборида 2 йигит чўкиб кетганди. Уларнинг жасади ҳалигача топилмади

    26.07.2019, 12:06

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатма берди

    26.07.2019, 11:05

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб келди

    26.07.2019, 09:35

    Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорчилик билдирди

    26.07.2019, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03

    Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 21:40

    Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 25 июн, 21:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.