Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон қутқарувчиларининг ҳамкорликдаги биринчи машғулотларни сентябрь ойида Қирғизистоннинг Боткен вилоятида бўлиб ўтади, деб хабар берди «Asia-Plus».
Тожикистон ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси матбуот хизмати Умида Юсуфий уч давлат қутқарувчилари иштирокидаги бундай катта ҳажмдаги машғулотлар ҳали ўтказилмаганини таъкидлаган.
Сентябрь ойида ўтказилиши кутилаётган бу машғулотларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон қутқарувчилари техноген ва табиий офатларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқади.
Изоҳ (0)