Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2019 йил 23 июль куни соат 13:00 ларда Сирдарё вилоятида яшовчи 51 ёшли Б.Х. бошқарувидаги «Тошкент—Чиноз» йўналишида қатновчи Isuzu русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида ҳайдаб кетаётиб, қўшимча йўлдан ҳаракатланиб келиб асосий йўлга чиқиб келган 56 ёшли О.Б. бошқарувидаги МАN русумли юк автомашинасининг тиркамасига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада автобус йўловчиси, Зангиота туманида яшовчи 67 ёшли М.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва автобусда бўлган қолган 9 нафар йўловчилар ҳеч қандай жароҳат олмаган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)