2019 йилнинг 17 июль куни 10:00 атрофида Самарқанд вилояти ҳудудидаги Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган 1977 йилда туғилган Г.Ҳ. исмли аёлнинг жасади Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан топилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Human.uz»

Аёлнинг жасадини бир неча кун давомида ғаввослар қидирган. Кейинроқ Қашқадарё вилоятидан қўнғироқ бўлиб, каналдан аёл кишининг жасади топилганлиги ҳақида хабар келган. Аёлнинг яқинлари жасадни бориб кўрганидан сўнг у ҳақиқатда Г.Ҳ.нинг жасади эканлиги аниқланган.

Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғида яшаган Г.Ҳ.нинг ёнида 6 яшарли кенжа қизи ҳам бўлган. Уни яқин атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар боласи — 3 қиз, 1 ўғли бор.

Маълумотларга кўра, марҳума Г.Ҳ.нинг турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган. Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.