Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн WBA, WBO, IBF, IBO камарлари соҳиби мексикалик Энди Руис билан кечадиган реванш жангининг қаерда ва қачон бўлиши ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Хирнга кўра, мазкур жанг Кардиффдаги 80 минг мухлисга мўлжалланган Principality Stadium стадионида 14 декабрда бўлиб ўтилиши кутилмоқда.
Иккинчи вариант эса — Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида 29 ноябрь куни.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки жангда Руис Жошуани 7-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди ва бир йўла 4 та камарни қўлга киритганди (WBA, WBO, IBF ва IBO).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)