24 июль куни эрта тонгдан Ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зиёратчилар шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент—Мадина, Бухоро—Мадина, Наманган—Мадина, Самарқанд—Мадина, Қарши—Мадина, Урганч—Мадина ҳамда Нукус—Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатиладилар ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатга қайтиб келади.
Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари Ишчи гуруҳ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.
Изоҳ (0)