Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган эркин курашчи Артур Таймазовнинг 2012 йилги Лондон Олимпиадасида қўлга киритган олтин медали олиб қўйилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, допинг таҳлилни қайта кўриб чиқиш натижасида спортчининг қонидан тақиқланган туринабол моддаси топилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Таймазовнинг 2008 йилги Пекин Олимпиадасидаги олтин медали ҳам бекор қилинганди. Ўшанда унинг қонидан туринабол ҳамда станозолол тақиқланган моддалари топилганди.
Эндиликда Артур Таймазовнинг ҳисобида 2000 йилги Сидней Олимпиадасидаги кумуш ҳамда 2004 йилги Афина Олимпиадасидаги олтин медаллар қолди.
Маълумот учун, Таймазов Шимолий Осетияда туғилганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Айни дамда Таймазов Россия Думаси депутати ҳисобланади. Шу билан бирга у Давлат думасининг жисмоний тарбия, маданият, спорт, туризм ва ёшлар масалалари бўйича қўматаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)