Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг немис-фашист босқинчиларидан озод этилганининг 75 йиллиги муносабати билан амнистия ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, оғир бўлмаган жиноятлар содир этган шахслар, вояга етмаганлар, ҳомиладорлар, 18 ёшгача болалари бўлган аёллар ва ёлғиз эркаклар, пенсионерлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, саратон касалига чалинганлар, жанговар ҳаракатлар қатнашчилари жазодан озод қилинади.
Озод этилиши белгиланмаган айрим тоифадаги маҳбусларнинг жазо муддати қисқартирилади.
Амнистия давомида 6 минг киши (жумладан, қамоқхоналардан 2 минг киши) жиноий жавобгарликдан озод қилиниши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)