Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонлик стендап-комик Манжунатх Найду Дубайда томоша вақтида вафот этди, деб хабар беради «Газета.ru». Унинг ўлимига юрагининг тўхтаб қолиши сабаб бўлган.

Скриншот: YouTube

Скриншот: YouTube

Найду шоу охирида саҳнага чиққан. Кутилмаганда у томошабинларга ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, саҳнага ўрнатилган ўриндиққа ўтирган. Бироздан кейин эса ерга йиқилган.

Томошабинларнинг кўпчилиги буни шоунинг бир қисми деб қабул қилган, аммо 1—2 дақиқадан кейин томоша бўлиб ўтаётган Clavichord Signature меҳмонхонаси ходимлари саҳнага югуриб чиқиб, 36 ёшли қизиқчига ёрдам беришга уринган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ҳам уни ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилган, аммо бу бесамар кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?