2019 йил 20 июль куни Фарғона шаҳри Маърифат кўчасида жойлашган маиший техникаларни таъмирлаш устахонаси ишчиси Озодлик кўчасида яшовчи 39 ёшли З.А. иш жойида ўзаро жанжал туфайли шу устахона фарроши 32 ёшли Е.Р.нинг юзига қўли билан урганида аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Е.Р. воқеа жойида вафот этиб, З.А. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)