2019 йилнинг 17 июль куни 10:00 атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда «Human.uz» манбаси маълум қилди.

Фото: «Human.uz»

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Г.Ҳ нинг ёнида 6 яшар қизи ҳам бўлган. Уни яқин атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар боласи — 3 қиз, 1 ўғли бор. Қутқариб қолинган қиз унинг кенжа фарзанди экани айтилмоқда.

Г.Ҳ Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғидан бўлиб, турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.

Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас. Айни пайтда унинг жасади ғаввослар томонидан қидирилмоқда.