Ҳукумат қарори билан Умрбек Абдуллаевич Исмаилов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Фото: Sputnik

Эслатиб ўтамиз, Жамғарманинг асосий вазифаси кичик тадбиркорларга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.