17 июль, чоршанба куни Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон Чемпионати—2022 ҳамда Осиё Кубоги—2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Google Images

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоага Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер қуръа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қуръада қандай жамоалар бир-бирига тўқнаш  келишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади.

Эктор Купер, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!