Бразилиядаги Итажаи шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ferrari ва Lamborghini каби сохта супер автомашиналар ишлаб чиқарадиган завод топилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилади.
Корхона ҳудудини кўздан кечириш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари саккизта тайёр спорт автомашинасини топди.
Автомобиллар билан бирга уларнинг қўшимча компонентлари ҳам топилган. Мамлакатда ушбу сохта спорт автомобиллари асл баҳосининг саккиз фоизи эвазига сотилган.
Автомобиллар ижтимоий тармоқлар орқали буюртма қилинган. Корхона эгалари бўлган ота ва унинг ўғли ҳозирги вақтда мамлакатни тарк этмаслик ҳақида ёзма мажбурият билан озод этилган. Фабрика эса полиция томонидан ёпилган.
Барча автомашиналар мусодара қилинди. Уларнинг нархи 180 минг АҚШ долларидан бошланади.
Бразилиялик тадбиркорларни ўз бизнеслари учун йирик жарималар кутиши мумкин.
Изоҳ (0)