Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган «Эхо Азии» халқаро цирк санъати фестивалида Испания, Латвия, Мўғулистон, Россия, Украина, Исроил, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон каби дунёнинг 13 мамлакатидан цирк усталари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Нуфузли фестивалда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси артистлари – Рустам Хаметов, Комила Хаметова, Абдужалил Жалилов, Сабина Нажмиддинова, Алишер Қодиров ва Иван Мишуров дорбозлик санъати бўйича маҳоратларини намойиш этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)