Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум этилган собиқ талабаларни олий таълим муассасаларидаги ўқишини давом эттиришига шароит яратиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Озодликдан маҳрум этилган собиқ талабаларни олий таълим муассасаларидаги ўқишини давом эттиришини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, маҳкумларнинг ўқишини давом эттириш уларнинг ўқишини сиртқи таълим шаклига тиклаш (кўчириб тиклаш) ва интернет тармоғи орқали масофадан (онлайн) ўқитишни ташкил этиш асосида амалга оширилади.

Маҳкумларнинг ўқишини тиклаш (кўчириб тиклаш) таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда ваколатли комиссиялар қарорларига асосан амалга оширилади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан олий таълим муассасасидаги ўқишини давом эттириш истагини билдирган маҳкумларнинг ўқишини тиклаш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги ариза ва тегишли ҳужжатлари (паспорт нусхаси, рейтинг дафтарчасидан ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха) уларнинг жазони ижро этиш муассасалари ижро жойи ва турини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар