Ёш оилаларга бир қатор мақсадларда микрокредитлар берилади, деб ёзади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Улар қуйидагилар:
—оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;—микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;—якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.
Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:
—оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;—ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;—молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Изоҳ (0)