• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШнинг Марказий Осиёдаги манфаатлари: Ҳамкорлик давом этади(ми)?

    Сиёсатшунос Ойбек Сирожев «Дарё»га тақдим этган мақоласида Марказий Осиёдаги етакчи давлатлар манфаатлари ҳақида фикр юритади. Мисол тариқасида у АҚШни кўриб чиқади.

    Марказий Осиё имкониятлари

    Марказий Осиё улкан имкониятларга эга минтақа ҳисобланади. Бу ерда 72 миллионга яқин аҳоли яшайди. Меҳнатга яроқли аҳоли 24 миллион кишини ташкил этиб, асосий қисми ёшлардан иборат.

    Марказий Осиё дунёдаги энергия захираларига бой минтақалардан бири бўлиб, бундан рационал фойдаланиш ривожланган давлатлар даражасига чиқиш имконини беради. Кўмир қазиб чиқариш бўйича минтақа 10-ўринни, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 19-ўринни, 30 дан ортиқ турли металларни ишлаб чиқариш бўйича 1–20-ўринларни эгаллайди. Ер ресурслари бўйича ҳам у етакчи мавқега эга бўлиб, экин ерлари бўйича 10-ўринда. Минтақа сабзавот етиштириш бўйича 16-ўринда, пахта етиштириш бўйича 5-ўринда, қорамол сони бўйича 20-ўринда туради.

    Фото: АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси

    Фото: АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси

    Экспертларнинг фикрича, минтақа давлатлари товар айрибошлашда ўз имкониятларини максимал ишга солиши йилига 2–3 миллиард доллар фойда келтириб, 500–1200 минг қўшимча иш ўрни яратади. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, минтақа истиқболи учун етарли имкониятлар мавжуд.

    Минтақа географик жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва моддий ресурслари билан ташқи кучларни доимо ўзига жалб қилиб келади. Шу сабабли дунёнинг етакчи кучлари доимо бу ўлкага таъсир кўрсатишга интилиб келади. Бугунги кунда ҳам бу тенденция долзарблигини йўқотгани йўқ. Жумладан, минтақавий ҳамкорлик жараёнларига нисбатан ҳам уларнинг сезиларли таъсири ва ўзига хос сиёсати шаклланган. Яъни, улар ҳам ўз манфаатидан келиб чиқиб, турли ҳамкорлик моделларини илгари суради.

    Америка Қўшма Штатлари

    АҚШ минтақадаги ҳамкорлик жараёнларини қуйидаги манфаатларини қондиришни кўзлаб қўллаб-қувватлашга интилади:

    - Афғонистон муаммосини ҳал қилишда минтақа имкониятидан фойдаланиш;

    - Хитой ва Россия таъсирини чеклаш;

    - Эрон таъсирини камайтириш;

    - Минтақа энергия ресурсларидан ўз манфаати йўлида самарали фойдаланиш.

    АҚШ хавфсизлиги учун афғон муаммоси асосий муаммо даражасига кўтарилиб, дунё ҳамжамияти эътиборини шу ҳудудга қаратди. Шундан сўнг минтақа давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик жадал суръатлар билан ривожланди. Ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорлик кучайиб, минтақада АҚШ ҳарбий базалари ташкил этилди. Бу ердаги республикалар билан стратегик шериклик шартномалари имзоланди (2002 йилда Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида декларация имзоланди). Афғонистонда уруш ҳаракатлари чўзилгач АҚШда республикада тинчлик ўрнатишнинг муқобил йўллари, жумладан, сиёсий, иқтисодий йўллардан ҳам фойдаланиш масалалари ўртага ташлана бошланди. Айнан ана шундай мақсадни кўзлаган бир қанча концепциялар ишлаб чиқилди.

    Шундай энг асосийлари: Катта Марказий Осиё ва Янги Ипак Йўли.

    Катта Марказий Осиё ғояси 2005 йилда америкалик олим Фред Старрнинг Foreign Affairs журналида чоп этилган «Марказий Осиё учун ҳамкорлик» (A Partnership for Central Asia) мақоласида кўтарилди. Унда Марказий Осиёга Афғонистонни ҳам киритиб, минтақада интеграцион жараёнларни Кобул билан бирга ривожлантириш ғояси илгари сурилди. Савдо ҳамкорликнинг бош омили бўлиши, уни ривожлантириш орқали Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, интеграцион жараёнларни ривожлантириш назарда тутилади.

    Бир томондан, савдо-сотиқни ривожлантириш масаласи диққатга молик. Минтақа ҳам бундан манфаат кўради. Муаммо шундаки, бу ғояни ҳаётга татбиқ этиш учун етарли сармоя ва коммуникация тизимини молиялаштириш масаласи очиқ қолди. Аниқроғи, мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, савдони ривожлантиришга устиворлик берилди. АҚШ эса минтақа имкониятидан фойдаланиб афғон муаммосини бартараф этишга интилди. Табиийки, минтақа давлатлари бундай ёндашувдан етарли даражада манфаатдор эмас. Бундан ташқари, афғон бозорида асосан энергия ресурслари, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж юқори.

    Афғонистон бозори асосан Эрон, Покистон, Хитой, Ҳиндистон моллари билан тўлдирилади. Сабаби – масофа ва тилдаги яқинлик, шу билан бирга, афғон истеъмолчиси арзон молга эҳтиёжманд, юқоридаги давлатлар чегара ҳудудларида шунга ихтисослашиш бор. Бироқ минтақада ҳали айнан афғон бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашиш мавжуд эмас. Бунинг учун, биринчи навбатда, молиявий қўллаб-қувватлаш талаб этилади. Қолаверса, АҚШ Эронни Афғонистон бозоридан сиқиб чиқаришдан манфаатдор экан, бунинг учун Марказий Осиёда Эрон молига муқобил маҳсулот етказадиган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ. Масалан, Термизни Афғонистон бозори учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи эркин иқтисодий маконга айлантириш мумкин. Бунинг учун Термизга АҚШ маъмурияти қўллаб-қувватлаши асосида инвестиция киритиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш лозим. Ўзбекистон дипломатияси ҳам бу масалага урғу бериши мақсадга мувофиқ.

    Янги Ипак Йўли концепциясини ҳам америкалик назариётчилар илгари сурган. У қайсидир маънода юқоридаги концепциянинг мантиқий давомидир. Унинг муҳим жиҳати – Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш орқали Афғонистоннинг ривожланишини таъминлаш ва барқарорлик ўрнатиш.

    Концепцияни амалга ошириш стратегияси икки босқичга бўлинади. Биринчи босқичда Марказий Осиёни Афғонистон орқали Ҳиндистон ва Покистон билан боғлайдиган инфраструктура шакллантирилади. Иккинчи босқич – Марказий ва Жанубий (Ҳиндистон, Покистон) ўртасида божхона ва чегара тизимини такомиллаштириш орқали савдони ривожлантириш, пировардида умумий бозорни шакллантириш.

    Концепцияга Америка сиёсий доираларида катта ишонч билдирилиб, уни амалиётга тадбиқ қилишда ҳукумат миқёсида катта эътибор қаратилди. Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2011 йил октябрда Конгрессда сўзлаган нутқида Янги Ипак Йўлига тўхталиб, бу нафақат иқтисодий режа, балки минтақани бирлаштиришга ва ривожлантиришга қаратилган жиддий ҳаракат эканини тилга олган эди.

    Шу билан бирга, у Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк билан 2011–2012 йиллар мобайнида минтақадаги давлат раҳбарлари билан бир нечта учрашувлар ташкил этиб, ташаббусни муҳокама қилди. Лекин умумий баёнотлардан ташқари бошқа ҳеч қандай маълумот ошкор этилмай, бу борадаги амалий ишларга тўхталишмади.

    Афғонистон минтақа давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда савдо ва умумий бозорни шакллантиришга урғу бераётган экан, бунинг учун мамлакатда аввало темир йўл тизимини ривожлантиришга эътибор қаратиш муҳим. Ўзбекистон ташаббуси билан бошланган Афғонистонда темир йўлни қуришни АҚШ инвесторларини жалб этиш орқали қўллаб-қувватлаши лозим. Бугунги кунда транспорт коммуникация тизими ва логистика ривожланиш кўрсаткичлари бўйича 150 давлат ичида Афғонистон 146-ўринда.

    Иккинчидан, минтақа АҚШдан кутаётган натижа Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, экстремизм ва терроризмни бутунлай тугатиш эди. Чунки бу омиллар минтақа Афғонистон билан яқинлашишига тўсиқ бўлиб келган. Минтақа давлатлари ўзаро яқинлашиши бу таҳдидлар уларга кўчиб ўтишига олиб келарди. Шу нуқтаи назардан минтақа давлатлари Афғонистон билан муносабатга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашади.

    Учинчидан, ИSAФ (Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар) ҳарбий контингенти Афғонистондан олиб чиқилгандан кейин Афғонистон қандай ҳолатга тушиши ҳам катта сўроқ остида турибди. Кейинги вақтда минтақа давлатлари ҳақли равишда ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Афғонистон билан чегараларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Бундай вазиятдан Россия фойдаланишга интилиб, хавфсизлик борасида ёрдам таклиф қилмоқда.

    Бундан ташқари, минтақа давлатлари Афғонистонда ишлаб чиқариш, хусусан, саноатни ривожлантириш орқали энергия ресурсларини Покистон ва Ҳиндистонга етказишдан манфаатдор. Чунки бу, аввало, ишсизлик камайиши ва наркобизнес қисқаришига имкон берарди. АҚШ шу лойиҳани амалиётга татбиқ этишда ташаббус кўрсатиши кўпроқ аҳамиятли эди.

    Минтақа давлатлари Афғонистон муаммосини ҳал қилишда АҚШни қўллаб-қувватлашини билдириб, бу борада ҳамкорлик қилди. Бу орқали Ғарб инвестициялари ёки молиявий кўмаги кучайишига умид қилинган эди. Афсуски, бу амалга ошмади. Биргина мисол. АҚШнинг Тайванга ёрдами киши бошига 333 долларни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич Афғонистон учун 147 долларни, минтақа учун эса 0,5 долларни ташкил этди.

    АҚШ Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини, бунинг учун иқтисодий-ижтимоий муаммолар бартараф этилиши лозимлигини англаб етди. Аммо бу муаммоларни фақат минтақа салоҳияти, имконияти орқали ечишга интилиши мақсадга мувофиқ эмас. Бу борада АҚШ ўз имкониятларидан фойдаланиб, халқаро бизнес доираларини жалб қилиши муҳим. Улар Афғонистон бозорига ихтисослашган ишлаб чиқаришни шакллантириш учун минтақага инвестиция киритиши мумкин. Биринчидан, улар киритган сармоя қайтарилиши минтақа давлатлари томонидан кафолатланади. Иккинчидан, АҚШ манфаатларига хизмат қиладиган Афғонистон бозорини Хитой ёки Эрон эгаллашининг олди олинади.

    Янги Буюк Ипак Йўли ёки Катта Марказий Осиё концепцияларининг амалда самара бериши учун АҚШ минтақага Маршал режасига ўхшаган молиявий асосга эга лойиҳани ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ бўларди. Бундай лойиҳа АҚШ ва минтақа манфаатларини уйғунлашувига хизмат қилади.

    Минтақада Хитой ва Россиянинг мавқеи ошишидан АҚШ, табиийки, манфаатдор эмас. Шундан келиб чиқиб, Хитой ёки Россия етакчилигидаги ҳар қандай интеграцион лойиҳани АҚШ қўллаб-қувватламайди.

    АҚШ минтақада Хитой таъсири кучайишининг олдини олишга интилса, Россияга минтақанинг боғлиқлигини қисқартиришга интилади. Шу нуқтаи назардан минтақада Хитой ташаббуси билан шакллантирилган ШҲТ АҚШ маъмурлари томонидан қўллаб-қувватланмади. Ёки минтақани Россияга боғлайдиган коммуникация тизимига муқобил коммуникация тизимлари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини қайд этиш мумкин.

    Бу борада АҚШ томонидан S5+1 формати илгари сурилди. Бундай тадбирлар анъанавий тарзда ҳозиргача ўтказиб келинмоқда. Аммо ҳар қандай минтақавий интеграцион жараёнларга ташқи кучларнинг аралашуви кутилган натижа бермайди. Чунки интеграцион жараёндан асосий мақсад ташқи кучларга қарши бирлашиш ҳисболанади. Бундан ташқари, ташқи куч таъсиридаги интеграцион жараёнга нисбатан Хитой ва Россия ҳам адекват жавоб қайтарадики, бундан минтақа манфаатдор эмас.

    АҚШ ўзининг халқаро майдондаги таъсиридан фойдаланиб, манфаатларига зид иш тутган давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш сиёсатини моҳирона амалга ошириб келмоқда. Эрон ҳам ўзининг ядровий дастури орқали ана шундай иқтисодий чекловларга дучор бўлди. АҚШ юқоридаги чекловлар таъсирини янада ошириш мақсадида Эронни минтақага таъсирини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу мамлакат минтақа билан чегарадош, шу билан бирга, тили яқин. Умумий тарих ва дин уларни бирлаштириб туради. Бугунги кун учун энг муҳими – Эрон орқали минтақа давлатлари яқин денгиз йўлларига чиқиши мумкин. Лекин Эрон ядровий лойиҳаси оқибатида унга нисбатан иқтисодий чоралар кўрилиши лойиҳаларни ортга суриб юборди. Масалан, юқорида қайд этилган Янги Ипак Йўли лойиҳасига Эрон киритилмаган. Ваҳоланки, Теҳроннинг Кобул билан савдо айланмаси 1,5 миллиард долларни ташкил этади.

    АҚШ минтақа энергия ресурсларини Ҳиндистон ва Покистонга, шунингдек, Россияни чеклаб ўтиб, Европага сотиш тарафдори. Минтақа ҳам энергия ресурслари муқобил бозорини шакллантиришдан манфаатдор. Бу лойиҳалар жуда серхаражат. Уларни қўллаб-қувватлаш бўйича АҚШ томонидан етарли амалий саъй-ҳаракат қилингани йўқ.

    АҚШ компаниялари – Exxon Mobil Corporation, Chevron, ConocoPhillips, Halliburton, TXOGA минтақада нефтни қайта ишлаши, газ қазиб олишда фаолият юритишини минтақа манфаатлари жиҳатдан ижобий баҳолаш мумкин. Бу компаниялар энергия ресурсларини етказувчи янги лойиҳаларни қуришда жонбозлик кўрсатиш учун етарли сармояга эга. Бу борада АҚШ ҳукуматининг компанияларга таъсиридан минтақа манфаатдор. Қолаверса, истиқболда айнан шу устивор соҳалар минтақани бирлаштирувчи асосий омил бўлиши мумкин.

    Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШ ҳукумати минтақа билан алоқаларни ривожлантириш борасида юқоридаги йўналишларда сиёсатни давом эттирмоқда. АҚШ президенти минтақа давлат раҳбарлари билан бир неча бор учрашди (Ўзбекистон президенти билан – уч марта). Расмий ташриф амалга оширилди. Қозоғистон бизнес доиралари билан Трамп тадбиркор сифатида анча йил ҳамкорлик қилиб келган. Умуман, АҚШ президенти минтақа билан ҳамкорликни ривожлантиш тарафдори эканини бир неча бор қайд этган бўлса-да, у илгари сураётган «Аввало АҚШ» сиёсати минтақа билан боғлиқ янги концепциялар ишлаб чиқилишини ортга сурмоқда.

    Хулоса

    1. Ўзбек дипломатияси минтақа давлатлари билан ҳамкорликда Афғонистон бозорини эгаллаш борасида АҚШ билан музокараларни кучайтириши ва АҚШ компанияларини сармояларини бу йўналишга жалб қилиши мақсадга мувофиқ;

    2. АҚШ билан минтақада таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш самарали. Афғонистон ёшлари минтақада таълим олишига урғу бериш муҳим. Бу борада Ўзбекистон ва Қозоғистон ташаббус кўрсатмоқда. Шундан фойдаланиб, АҚШни минтақада, айниқса Ўзбекистонда машҳур олий ўқув юртларининг филиалларини очиш мақсадга мувофиқ;

    3. Афғонистонда тинчлик ўрнатишда минтақа давлатлари АҚШ билан ҳамкорликда юмшоқ куч (soft power) сиёсатини самарали қўллаши мақсадга мувофиқ.

    Таҳлиллар шуни кўрсатадики, АҚШ ва минтақа манфаатлари уйғунлашган ва тўқнашган нуқталар ҳам кўп. Илм аҳлининг вазифаси ана шу нуқталарни чуқур ўрганиб, амалий тавсияларни ишлаб чиқишдир.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    11.07.2019, 13:39   Изоҳ (0)   65512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.