АКТ Вазирлиги Ўзбекистондаги операторлар, провайдерлар ва телекоммуникация ускуналари таъминотчиларидан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар тақдим этишларини сўради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Таклифлар қуйидагилар киритилишини назарда тутади:
- 5G тармоғини қуриш бўйича синов схемаси;
- Технологиялар ва ечимлар таъминотчиларини қўшган ҳолда, таклиф этилаётган 5G қурилмаси ҳамда мақсадли охирги фойдаланувчилар;
- Мавжуд зарур ресурслар, Ўзбекистонда 5G демонстрация лойиҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба ва молиялаштириш ҳақида маълумотлар;
- Бизнес-моделни амалга ошириш бўйича бутун республика бўйлаб кенг миқёсда фойдаланиш вариантини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги йўналишлар киритилган ҳолда, таклифлар:
- қишлоқ хўжалиги;
- ақлли транспорт;
- ақлли шаҳар;
- хавфсиз шаҳар;
- таълим;
- соғлиқни сақлаш;
- саноат;
- имконияти чекланган инсонлар учун лойиҳалар.
Изоҳ (0)