Жанубий Кореянинг Чунчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган таэквондо бўйича G2 тоифасига кирувчи Chuncheon Open мусобақасида ўзбекистонлик Мадина Маннопова бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг дастлабки кунида -49 кг вазн тоифасида даянга чиққан Мадина биринчи даврадан муваффақиятли ўтди. Иккинчи босқичда эса у мезбон жамоа вакили, чорак финалда эса хитойлик рақибидан устун келган бўлса, ярим финалда Хитой Тайпеи вакилига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди. Ушбу натижа орқали Маннопова Токио Олимпиадасига 7,2 рейтинг очкосини ҳам жамғарди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада 4 нафар ўзбекистонлик таэквондочи иштирок этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)