Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.
— тақиқловчи белгилар ва «Хавфли!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;— тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;— моторли, елканли, эшкакли ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;— техник ва огоҳлантириш белгиларидан ҳамда тўсиқлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш;— сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;— алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;— сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;— ёлғон тревога сигнали бериш;— вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;— сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;— пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;— кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;— сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;— 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;— шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;— овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;— товуш баландлиги 90 dBдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;— қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.
Изоҳ (0)