Мудофаа вазирлигига қарашли Урганч «Темурбеклар мактаби»га бир ўринга учта бола даъвогарлик қилмоқда. Яъни бу йил 150 ўрин учун 450 нафар номзоднинг шахсий йиғма жилди қабул қилинган бўлиб, охирги босқич — Давлат тест синовларида иштирок этиш учун қўйилади, бу ҳақда шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ҳужжатларни топширган номзодлар, асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларининг ёшлари бўлди.
Йигитлар охирги босқичга қадар туман (шаҳар), вилоят мудофаа ишлари бўлим ва бошқармаларидаги ҳарбий-профессионал саралаш босқичларидан ҳамда жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтишди.
Навбатдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синови жорий йилнинг 12 июль куни Урганч шаҳар «Ёшлик» спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)