Рэпер Л’One (ҳақиқий исми — Леван Горозия) Black Star мусиқий лейбли, унинг эгаси Тимур Юнусов (Тимати) ва бош директор Павел Куряновни судга берди. Meduza’нинг ёзишича, даъво аризаси 5 июль куни рўйхатга олинган.
Л’One Black Star лейблида 2012 йилдан буён артистлик қилган. Июнь ойида рэпер ўзининг Instagram’даги саҳифасида лейбл билан шартномани бекор қилганини, собиқ ҳамкорлар унинг қўшиқ ва тахаллусига бўлган муаллифлик ҳуқуқини тортиб олмоқчи эканини маълум қилган.
Тимати эса изоҳларда Л’One шартномани «ҳушёр ҳолда» имзолаганини билдириб ўтган.
Лейблнинг собиқ артисти Кристина Саркисян ҳам 2019 йилнинг апрель ойида Black Star’ни судга берган. Унда шартнома бекор қилингани сабабли Кристина Си тахаллуси Black Star’да қолгани баҳсга сабаб бўлган. Ўшанда Саркисян эски тахаллуси остида янги клип олганида лейбл ўзининг Youtube каналида унинг барча клипларини ўчириб ташлаган.
Аввалроқ 2019 йилнинг март ойида эса Black Star’ни Егор Крид тарк этган. Лейбл Крид тахаллусини ўзида қолдирганини айтган. Кейинчалик эса артист билан ўзаро келишиб, ундан фойдаланишда давом этишга рухсат берган.
Изоҳ (0)