Ўзбекистон бўйлаб 6 июль куни «Олимпия куни» кенг нишонланди.
Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида хабар берилишича, мазкур тадбирда 2,5 миллион нафарга яқин ўзбекистонлик иштирок этди.
Дастлаб Бухоро вилояти Арк қўрғонида «Олимпия куни» доирасида 10 минг киши иштирокида оммавий спорт тадбири ўтказилди.
Шундан сўнг «эстафета таёқчаси» Самарқанд, Хоразм, Андижон, Қашқадарё ва бошқа вилоятларга навбати билан ўтиб борди.
Жумладан, Тошкентдаги турли хил истироҳат боғларида ташкил этилган кўнгилочар тадбирлар, марказий хиёбондаги отлар паради пойтахт аҳолиси учун чинакам байрамга айланди.
6 июль куни «Ҳумо арена»да ўтган катта концерт дастури эса Ўзбекистонда ўтган Олимпия ва спорт ҳафталигининг мантиқий якуни бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)