Аргентинанинг Росарио шаҳрида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг оиласига қарашли ресторан уйсизлар учун хайрия ташкил этмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Аргентинада об-ҳавонинг совиб кетиши натижасида муҳтожларга ёрдам кўрсатилди. Ўтган ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Мессининг VIP номли ресторани одамларга иссиқ таом улашиб келмоқда.
«Бундан ташқари биз уларга қайноққина кофе ҳамда алкоголсиз ичимликлар бердик.Маълумот учун, мазкур хайрия тадбири 15 кун давом этади.Кўплаб одамлар ташриф буюрди ва улар ўзларини анча қадрлангандек ҳис қилди», — деди ресторан бошқарувчиси Ариэл Алмада.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)