• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон ва АҚШ: 40 йиллик қарама-қаршилик

    Шу йилнинг 13 июнь куни Форс кўрфазидаги Ўрмуз бўғозида Японияга тегишли Kokuka Courageous нефть ташувчи кемасига ҳужум уюштирилди. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳужумда Эронни айблади. 20 июнь куни эса Эрон давлат телевидениеси АҚШга тегишли учувчисиз қурилмани ўз ҳудудида Эрон ҳарбийлари томонидан уриб туширилганини эълон қилди. Ўз навбатида, АҚШ ҳам ўзига тегишли дрон Эрон ҳудудида уриб туширилганини тан олди ва ҳарбийларини минтақага яқин ерга жойлаштирди. Шу куни кечга яқин Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳужум бошлаш ҳақида буйруқ берди. Аммо учоқлар ердан кўтарилиши билан қарорини бекор қилди.

    Минтақада юзага келиши мумкин бўлган яна бир урушнинг олди олинди. Хўш, АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятли муносабатлар илдизи қаерга бориб тақалади ? Ҳаммаси қачондан бошланган? «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов ушбу мақолада мазкур саволларга жавоб излайди.

    Фото: Google Photos

    Эрон ва АҚШ ўртасидаги алоқалар XIX аср охирида, Эрон шоҳи Насриддиншоҳ Қожар АҚШга биринчи элчисини юборган вақтда ўрнатилган. Ўшандан буён орадаги алоқалар бир неча бор ўзгарган. Иккинчи жаҳон урушигача АҚШнинг Эронга қизиқиши унча муҳим бўлмаган. Урушгача икки мамлакат ўртасидаги алоқалар анча илиқ бўлган. Эрон конституциявий кучлари АҚШга Буюк Британия ва Россияга қарши курашдаги учинчи куч сифатида қараб келган.

    Шоҳ даври

    ХХ асрнинг 50-йилларида АҚШ шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавийга Эрондаги Мусоддиқ ҳукуматини ағдариб ташлашда кўмак берди. Шоҳ ҳукмронлиги даврида АҚШ унинг асосий таянчи бўлиб келди.

    Муҳаммад Ризо Паҳлавий.

    Муҳаммад Ризо Паҳлавий.
    Фото: France 245

    1979 йилги Эрон инқилоби ўртадаги муносабатларни парчалаб ташлади. Эронда мутлақ ҳукмронликни қўлга олган Оятуллоҳ Ҳумайний АҚШни «Катта шайтон» деб эълон қилди. Бу ибора бугунгача халқаро дипломатияда АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига нисбатан Эрон томонидан ишлатиладиган термин сифатида қўлланилади.

    АҚШ элчихонаси олдидаги намойиш, 1979 йил.

    АҚШ элчихонаси олдидаги намойиш, 1979 йил.
    Фото: Google Photos

    Ўша пайтдаги президент Картер шоҳни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Аммо саратон касаллигига чалинган шоҳ Картердан АҚШда даволаниш учун изн сўради ва Америкадан бошпана топди. 1979 йил 4 ноябрь куни, Эрон Ислом Республикаси эълон қилинган кундан етти ой ўтганидан кейин, эронлик талабалар Теҳрондаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштириб, у ердаги 52 ходимни гаровга олди. Талабалар шоҳни экстрадиция қилиш талабини илгари сурди. Гаров 444 кун давом этди. 1980 йил 7 апрель куни АҚШ Эрон билан барча алоқалари узилганини эълон қилди ва унга нисбатан савдо эмбаргосини жорий этди.

    Инқилобдан кейин

    1988 йил 3 июль куни АҚШ ҳарбий кемалари «хатолик» туфайли Iran Air’га тегишли  Airbus A300B2  йўловчи учоғини уриб туширди. Оқибатда 290 киши, жумладан, 66 бола ҳалок бўлди. 1996 йил 22 февралга келибгина АҚШ ҳалок бўлганлар учун 61,8 миллион доллар товон пулини тўлашга рози бўлди. Аммо, учоқ учун берилиши лозим бўлган 30 миллион доллар ҳалигача тўлангани йўқ.

    Авиаҳалокат қурбонлари билан хайрлашув.

    Авиаҳалокат қурбонлари билан хайрлашув.
    Фото: IRNA

    Ядровий қурол ишлаб чиқариш айби билан 1995 йил 30 апрель куни АҚШ президенти Билл Клинтон Эронга қарши ялпи иқтисодий эмбарго эълон қилди. Бунга қўшимча равишда 1996 йилда Эронга нефть ва газ соҳасига инвестиция киритган ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий қилинди. 2002 йил 29 январь куни президент Жорж Буш Эронни терроризмни қўллаб-қувватловчи «ёвузлик ўқи» бўлган мамлакатлар қаторига киритди.

    2005 йилда сайланган консерватор президент Маҳмуд Аҳмадинажод Эронда уранни бойитишни қайта йўлга қўйди. Аҳмадинажод президентлиги даврида ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқалар зиддиятлилигича қолди.

    Маҳмуд Аҳмадинажод.

    Маҳмуд Аҳмадинажод.
    Фото: Washington Post

    2009 йил 20 март куни Барак Обама Эрон халқи ва раҳбариятига тўғридан тўғри гаплашишни таклиф қилди. Аммо июнь ойидаги намойишлар куч билан бостирилганини танқид қилиб, Аҳмадинажод қайта сайланиши жиддий муаммоларга олиб келишини эслатди.

    2013 йил 15 июнь куни АҚШ Эроннинг янги президенти Ҳасан Руҳоний билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди. 26 сентябрь куни АҚШ давлат котиби Жон Керри Нью-Йоркда Эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан юзма-юз кўришди, эртаси куни эса 1979 йилдан буён илк маротаба икки давлат раҳбари телефон орқали мулоқот қилди. Муносабатлар яхши томонга ўзгара бошлади.

    Келишув

    2015 йил 14 июль куни Теҳрон ва катта «кучлар» ўртасида Эрон ядровий дастури борасида 12 йиллик низоларга якун ясаган тарихий келишув имзоланди. Келишувга мувофиқ, Эрон атом қуролига эга бўлиш ниятидан воз кечади, бунинг эвазига унга нисбатан қўйилган санкциялар изчиллик билан бекор қилинади.

    Ядровий келишув имзоланиши.

    Ядровий келишув имзоланиши.
    Фото: BBC

    Бироқ 2016 йил декабрь ойи бошида Конгресс Эронга қарши Iran Sanction Act (ISA) қонунини яна ўн йилга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Обама қонунни имзоламаган бўлса-да, унга қаршилик ҳам қилмади. АҚШ Эрон ядровий дастури билан боғлиқ санкцияларни тўхтатиб қўйди, бироқ Теҳрон томонидан инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши, терроризмни қўллаб-қувватлаш ва баллистик ракеталар билан боғлиқ дастур учун санкцияларни сақлаб қолди.

    АҚШда бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабасидан сўнг ҳокимиятга келган Дональд Трамп қасамёд қабул қилганидан бир ҳафта ўтиб, 2017 йилнинг 27 январь куни Эрон дохил етти мусулмон мамлакат фуқаролари учун виза беришни тақиқловчи қарор қабул қилди. Халқаро ҳамжамият қаршилигига қарамасдан, 2018 йил 8 май куни Трамп АҚШнинг 2015 йилда имзоланган Эрон ядровий дастурига доир шартномадан чиққанини эълон қилди ва Теҳрон режимига қарши санкция киритилишини маълум қилди. Обама даврида имзоланган ушбу келишувни «ҳалокатли» деб атаган Трамп сайловолди баёнотларида ундан чиқишга ваъда берган эди. Ўз навбатида, келишувни имзолаган Франция, Германия ва Буюк Британия сингари АҚШга иттифоқдош давлатлар келишувдан чиқмаслигини ва унинг доирасида ишлашда давом этишини маълум қилди.

    * * *

    Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланишига тўсиқ бўлиб турган бир қанча сабаблар бор. Жумладан, америкаликлар Эрон сиёсатидаги беш жиҳатни қабул қилиб бўлмас дея баҳолайди:

    - ядровий ва оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқаришга уриниш;

    - Эрон халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ тахминлар;

    - Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига таҳдид солувчи мухолифларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тахминлар;

    - қўшниларига нисбатан таҳдид ва қўпол хатти-ҳаракатлар қилиш;

    - инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилинмаслиги.

    Эрон ҳам муносабатларга раҳна солувчи бир қатор тўсиқлар бор деб ҳисоблайди. Улар қуйидагилар:

    - демократик йўл билан сайланган Муҳаммад Мусоддиқ ҳукуматини ағдариб, қувғиндаги шоҳ режимини қайта тиклаган Аякс операцияси;

    - Эроннинг 1979 йилда музлатилган ва қайтариб берилмаган 10 миллиард долларга яқин активлари;

    - Эронга қарши бо Эрон лган терррористик ташкилотларни қўллаб-қувватлаш (масалан, Эрон халқ мужоҳидлари ташкилотини);

    - Эрон – Ироқ урушида Америка ширкатлари кимёвий қуролларни ишлаб чиқаришда ва тарқатишда фаол қатнашгани;

    - Эрон йўловчи учоғининг АҚШ ҳарбийлари томонидан уриб туширилиши. Бу 290 кишининг ўлимига сабаб бўлган;

    - 2003 йилдан буён Америка дронларининг Эрон ҳаво ҳудудида ноқонуний учиб юриши;

    - инсон ҳуқуқларининг топталиши.

    Кўриб турганимиздек, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар вақти-вақти билан ўзгариб турган. Ҳатто, баъзи таҳлилчиларга кўра, Эрон АҚШ учун «оқсоқоллар ҳукумати» бўлмиш Саудиядан кўра ишончлироқ ҳамкор бўлиши мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    09.07.2019, 09:06   Изоҳ (0)   56950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.