«Ливерпуль» собиқ ҳужумчиси Дэниел Старрижнинг Лос-Анжелесдаги уйига ўгри тушди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида видеомурожаат орқали маълум қилди.
Маълум бўлишича, футболчининг ити йўқолиб қолган. У итининг қайтарилишини сўрамоқда ва унинг учун қанча пул сўралса ҳам тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Старриж 2013 йилнинг қиш фаслида «Челси»дан «Ливерпуль»га 15 миллион евро эвазига ўтганди. Бундан ташқари у карьераси давомида «Манчестер Сити», «Болтон» ҳамда «Вест Бромвич» клублари сафида тўп сурди.
Маълумот учун, Старриж Англия Премьер лигасида умумий ҳисобда 218 та учрашувда майдонга тушиб, 77 та гол урди ва 30 та голли узатма берди. Шу билан бирга у Англия терма жамоаси сафида 26 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)